BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистон ва Ўзбек бокси: Руфат Рисқиевни нима афсона қилган – Мирзиёев, Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Подкаст
Бокс афсонаси ўлими муносабати билан Ўзбекистон президенти, раҳбариятидан кейин Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Ўзбекистонлик номдор боксчи Шаҳрам Ғиёсов Руфат Рисқиевнинг ўлими бокс олами учун “катта йўқотиш” эканини айтади.
Татаристонга ҳужум Ўзбекистоннинг Украина урушига бетарафлиги синови бўлди
Расмийларга кўра, 10 август кунги ҳужумда ҳалок бўлган 13 кишидан 8 нафари ўзбекистонлик бўлган. Қурбонлар Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятидан. Татаристондаги фожиа муҳокамалар марказида бўлса-да, депутатлар нега ҳамон жим?
Россия Буюк Британияни Украина дастаги оқибатидан огоҳлантирди
Россия ҳудудидаги нишонларга Украина берган зарбаларда Британияда ишлаб чиқарилган дронлар қўллангани тасдиқланганидан кейин Россия Буюк Британияни "Украина инқирозини атайлаб кескинлаштириш йўлини танлаганликда" айблади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон булут экишмоқда - энди сув кўпаядими?
Қозоғистон кенг миқёсда булут экишни бошламоқда, Ўзбекистон ҳам тажриба сифатида бунга қўл уряпти. Энди сувсизлик муаммоси ҳал бўладими?
Ўзбекистон: Администрация энди дахлсиз. Саида Мирзиёева мамлакатдаги иккинчи шахсга айландими?
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунни қабул қилди. Бу қонун билан Президент Администрацияси ва унинг раҳбарининг ваколатлари кенгайди, ушбу тузилмада ишлайдиганларга дахлсизлик ҳуқуқи берилди. Расмийлар кўплаб давлатларда шунга ўхшаш қонунлар борлигини айтмоқда. Аммо халқаро амалиётда ҳам президент идораси шу даражада қудратлими?
Макка пакти: Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон "мусулмон НАТОси"ни тузиши мумкинми?
Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон имзолаган мудофаа келишувини айримлар "мусулмон НАТОси" деб атаяпти. Бироқ бу иттифоқ амалда НАТО сингари фаолият юрита оладими?
Ўзбекистон Хитойдан қирувчи олдими?
Бу саволга жавоб Ўзбекистонни ҳали Совет замонидан қурол-яроғ билан таъминлаб келган Россияни "хафа қилмаслиги кераклиги"ни расмий Тошкент ҳам, Пекин ҳам яхши aнглайди.
Хавфли сулола: Асадлар оиласи Сурияда қандай юксалди ва қулади?
Башар ал-Асад оиласининг қудратдан қулатилиши нимага боғлиқ эди - уларнинг шафқатсиз бошқаруви усулларигами, мамлакатдаги ички муаммолар ва гуруҳларгами, ҳукмрон оиланинг мазҳабигами ёки Сурия ташқарасидаги йирик кучларга?
Толибон ҳукмронлиги остида ўтган 5 йил. Афғон аёллари: "Ҳаётимиз таниб бўлмас даражада ўзгарди"
Афғонистон бўйлаб аёллар омма ўнгида қамчилаш, ишдан маҳрум бўлиш ва ҳаётлари учун хавф туғдираётган тиббий хизматдаги тўсиқлар ҳақида сўзлаб беришди.
Минтақа
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Одамзод қучоқлашишни қайси қариндошидан ўрганган? Янги тадқиқот
Футболчилар жамоаси ўйин олдидан давра қуриши ё бир-бирини қучоқлаб, далда бериши аслида маймунлардан одамзодга ҳам одат бўлиши мумкин. Олимлар нега бундай хулосага келишмоқда?
Россия-Толибон келишуви: Ўзбекистон ва минтақа хавотирланиши керакми? Видео
Россия яна ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Москва ниманинг режасида?
Ташиев оқланадими? Ишни Бишкек шаҳар суди кўра бошлади
Қирғизистонда таъсирли сиёсатчилардан бири саналган Камчибек Ташиев иши Бишкек шаҳар судида кўриб чиқила бошлади. Туман суди уни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган, аммо уч йиллик пробация шарти билан озодликда қолдирган эди. Адвокатлари тўлиқ оқлашни сўрамоқда. Апелляция жараёни қандай кечмоқда ва Ташиев иши нима билан боғлиқ?
Сунъий интеллект инсоният бошига бало бўлиш эҳтимоли аслида қанчалик?
Сунъий интеллект инсоният бошига бало бўлиш мумкин деган қўрқувлар қанчалик асосли ва айни офат қандай юз бериши мумкин?
Биргина Орол денгизи эмас ёки Ўзбекистон табиати қанчалик хавф остида?
Ўзбекистон экологик муаммони фақат Орол денгизи орқали тасаввур қилиш етарли эмас. Денгизкўлдан Қизилқумгача бўлган ҳудудларда сув танқислиги бутун бошли экотизимларни ўзгартирмоқда.
Президент Мирзиёев ҳокимларга «хонадонбай» тинтув қилиш ва жарима солишни буюрганмиди?
«Шармандали маҳалла деб айтса бўладими, бўлмайдими? Шиор бор — "Шармандали маҳалла". Бугундан бошлаб "Бирлик" маҳалласи — шармандали маҳалла», — деган Чиноз ҳокими.
Бомба, чўккан кемалар, бетон қоялар. Ўзбекистон, Марказий Осиё ва жаҳонда саёзлашган дарё ва каналлар нималарни намоён қилмоқда?
Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги сув захиралари ва дарё сувлари сатҳи пасайиши иқлим ўзгариши ва ҳаддан ташқари иссиқ келган ёз об-ҳавоси манзарасида янада долзарброқ аҳамият касб этмоқда.
Марказий Осиё давлатлари рубль истеъмолини чеклашга уриняптими?
Қозоғистонда бир қатор банклар кассаларда Россия рублини қабул қилиш учун комиссия жорий қилган, Арманистондаги айрим молия муассасалари эса нақд рубль билан операцияларни бутунлай тўхтатган. Қирғизистон ҳозирча чекловлар киритмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон: Президент Мирзиёев ҳам хавотирини яширмаяпти, ечим борми?
Ўзбекистон ишдан чиқаётган ерларни асраш, камайиб бораётган сувни етказиш ва иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш учун нима қила олади?
Нега оссиқ об-ҳаво аёлларга ёмон таъсир қилади?
Тадқиқотларга кўра, жазирама аёллар саломатлигига эркакларга нисбатан оғирроқ таъсир қилиши мумкин. Бунга гормонлар, ҳомиладорлик, менопауза ва ҳатто ижтимоий омиллар ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Нега аёллар экстремал иссиқликка нисбатан сезгир ҳисобланади? Буни мутахассислар билан бирга таҳлил қилдик.
Қозоғистонда мустақил нашр ходимларига ҳукм. Сўз эркинлиги чекланмоқдами?
Қозоғистоннинг мустақил KazTAG хабар агентлигининг икки раҳбарига "қалбаки хабар тарқатиш" айби асосида маҳкама ҳукми ўқилди. Ҳукм мамлакатда сўз эркинлиги чекланаётгани ҳақидаги баҳс-мунозараларга туртки берди.
Ўзбек тили турли алифболар сабабли ҳам ўзгармоқдами?
Ўтган асрда Кирилл ёзуви таъсирида Ўзбек адабий тилида талаффуз ўзгаришлари юз берганди. Энди Лотин алифбоси ҳам Ўзбекчадаги қатор сўзларни бошқача ёзиш ва айтишга ундамоқда.
































































